загрузка...
Приветствую Вас Гость 3, 03.12.2016, 07:34 | RSS
 
 
Категории
Наш опрос
 
Siz xozirgi vaqtda nima qilasiz?
Всего ответов: 578
 

УЗБЕК КИНО 2016
   

Статистика
 

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
 

Главная » 2015 » Март » 27 » РАДДИЯЧИЛАРГА ХАЙРУЛЛО ҲАМИДОВНИНГ ДЎСТОНА ЖАВОБИ


17:40
РАДДИЯЧИЛАРГА ХАЙРУЛЛО ҲАМИДОВНИНГ ДЎСТОНА ЖАВОБИ
РАДДИЯЧИЛАРГА ХАЙРУЛЛО ҲАМИДОВНИНГ ДЎСТОНА ЖАВОБИ

РАДДИЯЧИЛАРГА ХАЙРУЛЛО ҲАМИДОВНИНГ ДЎСТОНА ЖАВОБИ



Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Оламлар роббиси Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога ҳамду санолар, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар алайҳиссаломга дуруду саловатлар бўлсин. Азизлар, мана неча кунки, бизнинг ҳаққимизга интернет тармоғи орқали турли туман гап сўзлар ёғилиб турибди. Алҳамдулиллаҳким, бизни тўғри тушунганлар ҳам бўлди, нотўғри маънога оғиб кетганлар ҳам бўлди. Лекин биз бундан ранжимадик, зеро, бу масалада икки хиллилик мавжудлиги рост гап. Мен ўз қилган ишларим учун жазо муддатини ўтаб чиққач, неча кундирки, бу масала хусусида ўрганишга киришдим, сабаби, бу кимлар айтгандек, буюртма бўлгани учун эмас, балки умуминсоний муаммо бўлгани учун. Келинг, азизлар, очиқ бўлайлик, ахир ИШИД масаласи бир давлат ё бир ҳукумат доирасидаги иш эмас-ку… Бунда минглаб қора кўзларнинг, миллионлаб мўмин юракларнинг ҳаққи турибди. Мени ҳайрон қолдирган нарса шу бўлдики, ИШИД фитнаси шеъри эълон қилингач, менга нисбатан айрим биродарларимиз: "Ия, сиз айнибсиз, давлат малайига айланибсиз, маддоҳ бўлибсиз, олдинги ҳолатингиздан асар ҳам қолмабди" деган мазмунда хитоблар қилишди. Мен ўйлаб қолдим, ахир, мен ўша олдин ёзган шеърлариму чиқишларимда қачон қирғинбаротни оқлаб чиққан эканманки, бу қадар ўзгариш хусусида гапиришяпти? Тўғри, мен жамиятдаги баъзи ҳолатларни қоралаганман, исломнинг шаъни учун гапирганман, аммо олдин ҳам ҳеч қачон ношаръий жангларни ҳимоя қилмаган-ку... Ажабланишга ажабландиму, ютубга кириб кўпгина шеърларимга ишланган клипларни, роликларни кўриб ҳаммасини тушундим. Шеъриятнинг нозик сир асрорлари бўлади, унинг маъжозию сеҳри бўлади. Ана шуни исталган одам ўзининг томонига оғдириб олса бўлади, буни ҳамма билади. Ютубдаги кўп шеърларимда айтилаётган сўзлар бутунлай бошқаю, кўрсатилаётган манзара бутунлай бошқа. Ҳай, майли, буни ҳам тушунса бўлади. Аммо мен тушуна олмаётган жиҳат шундаки, бутун дунё очиқ ойдин кўриб турган вахшийликларни ҳимоя қилаётган биродарларимиз нимага асосланиб бунчалик қаттиқ қаршилик кўрсатмоқдалар шеърга... Озодлик радиоси расмий сайтида берилган шарҳлардан бирида номи ҳар доимгидек айтилмайдиган бир шахс Ўзбекистонда ҳеч қандай маълумот олиб бўлмайди, нимани ҳам эшитиб кўрибдики, у бундай хулоса беради, деб куюниб ёзади. Бу акамиз ё укамиз мамлакат ташқарисида бўлсалар керакки, ҳозир бизнинг диёрда интернет тармоғи орқали берилаётган жамики маълумотларга чиқиш осонлашиб кетганини билмайдилар. Бунга балки ишонмайдилар, бироқ, айнан мен шу борада жуда кўп материаллар билан танишиб чиқдим, ИШИД томонидан ёзилган ва айтилган нарсаларни ҳам ўқидим, кўрдим... ва кейин шу шеърни ёздим. Бу шеърни ёзишимдан мақсад, кимнидир сўкиш эмас, балки ўз ака-укаларим, қардошларимни, миллатдошларимни огоҳлантириш эди, холос. Чунки мен биламанки, менинг гапим барибир ИШИД сафида юрган инсонларга умуман таъсир қилмайди ва улар бу гапларни эътиборга олмайдилар. Чунки улар бутун дунё олимларининг уларга қарата ёзилган очиқ хатларини ҳам эътиборга олмадилар. Ваҳоланки, бу очиқ хат ақли ва қалби салим кишига кифоя қилиши керак эди. Ундаги айрим матнларни ўқиб чиқингда, кейин ўз хулосангизни билдиринг... Бу сўзлар менинг, ё бир оми одамннинг гапи эмас, балки Ислом динининг устуни ҳисобланган забардаст олимларнинг ижмоъ қилган сўзларидир. Росули акрам саллоллоҳу алайҳи ва саллам ояти карима тушишидан олдин саҳобалари билан маслаҳат қилардилар ва ана шу маслаҳатдан хулоса ясардилар. Демакки, ҳозирда биз ҳам дунё тан олган олимларнинг ижмосига эргашишимиз лозим. Бу суннат. Энди хулоса шундай, ҳар ким дунёда ўз йўлини ўзи танлайди ва ниятига, йўлига, амалига кўра Қиёматда жавоб беради. Мен ИШИД фитнаси шеърига билдирилган фикр мулоҳазаларга қисқача жавоб бераман ва шу жавобим остида фитналар замонида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмат йўлларини, исломни чиройли кўрсатадиган, ҳатто душманлар ҳам тан олишга мажбур бўладиган соф йўллари томон йўл оламан. Азизлар, ахир очиқча мусулмон мусулмонни ўлдирмоқда... Болаларга вахшийлик дарсларидан сабоқ берилмоқда ва буни бутун дунёга кўрсатишдан-да ор қилмаяптилар... Бутун оламга Исломни қоронғу ва зулм дини деб таништирмоқдалар... Илм аҳлининг насиҳатларини бир пулга олмаяптилар, ваҳоланки, сарваримиз "Дин насиҳатдир” деганлар... Ва энг асосийси Ғарбнинг ўйинчоғи бўлиб, улар берган қуроллар билан бир-бирларини қириб, олам аҳлига кулгу бўлмоқдалар... Тўғри, баъзиларнинг қалбида яхшилик ва ислом умматининг қайғуси бордир. Бироқ, азизлар, бу иш бундоқ қилинмайди, ном чиройли бўлгани билан унинг ҳаракатлари жоҳилона кечса, бутун дунё ҳазар қилиб, бир кун келиб чиндан ҳам саодатли кимсаларнинг чақириғига ҳам ёвуз қарайдиган бўлиб қолади. Азизлар, биз ҳаққимизда нима десангиз денг, бироқ, аввало ўзингизни ўйланг. Аллоҳнинг ҳузурида Ўзингиз учун Ўзингиз жавоб берасиз. Биз нима қилаётганимизни билиб турибмиз. Сўзимиз охирида бир гап: Мен бу фитналар оламида, жангу жадаллар бадалида бир пайтлар Ҳазрати Али р.а.га нақадар қийин бўлганини тушуниб етдим. Мўмин мўминни қиличлаётган пайтда жангда "Хой мусулмонлар, нима қиляпсизлар, ахир тўхтатинглар!” деб юрган Абдуллоҳ ибн Умарнинг ҳллатини озгина бўлса-да фахмладим. Уларга чиндан ҳам жуда мушкул бўлган экан. Кўз ўнгида икки диндоши бир бирини ўлдираётган манзарани кўриб туришданда оғир ҳолат йўқ мусулмон одамга. Дунё олимлари-да хитоб қилиб сўзларини етказа олмаётган одамларга бизнинг ҳеч қандай гапимиз йўқ. Ҳамма ўз нияти ва амалига қараб Аллоҳдан олаверади. Биз фақат ёнимизда юрган ака-укаларимизгагина айтяпмиз ўз сўзимизни. Уларнигина бу қонли жавобгарликлардан қутқариб қолмоқчимиз холос. Ибни Умарнинг гапига қулоқ тутинг: "Мен ”Хайя алал фалах” дейилса лаббай деб жавоб бердим, мен "Хая алас солаҳ” дейилса, лаббай деб жавоб бердим. Бироқ, "мўминни ўлдиришга келинглар”, дейилса, лаббай демайман!” Биз ҳам шу гапни такрорлаймиз.Биз бир мўминнинг қони учун у Кунда масъул бўлишдан қўрқамиз. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

РАДДИЯЧИЛАРГА ХАЙРУЛЛО ҲАМИДОВНИНГ ДЎСТОНА ЖАВОБИ

 

загрузка...

Категория: Ислам/islomiy | Просмотров: 480 | Добавил: DJ_ABU_95 | Теги: РАДДИЯЧИЛАРГА ХАЙРУЛЛО ҲАМИДОВНИНГ | Рейтинг: 3.0/2
 
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:
Вход на сайт
 
 

Поиск
 
 

Календарь
 
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
 

Мини-чат
 
 

НОВИНКИ MP3
   


 
 

карта сайта